Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланган 1988 ва 1991 йилларда туғилган, муқаддам судланган ака-ука ушланган.

Гумон қилинувчилардан «Циклодол», «Регапен», «Тропикамид», «Зардекс», «Лирика» дори воситалари олиб қўйилди.

Шунингдек, ака-укаларга тегишли уй, тунги клуб ва “мойка”да тинтув қилинганда «бита» таёқлари, ўткир тиғли жисмлар, алоқа воситалари, катта миқдордаги пул маблағлари, ҳисоб-китоб дафтарлари, гаров сифатида қолдириб кетилган ҳайдовчилик гувоҳномаси, диплом, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома, фуқаролик паспортлари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Бундан ташқари Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида ўтказилган бошқа тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келувчи шахслар аниқланиб, қўлга олинган.

Киритилди: 11:00 02.06.2022. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!