Бугун, 5 сентябрь куни Андижон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида "Spark" автомобилига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 11:15 атрофида "Андижон" МФЙ ҳудудида юз берган. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган, жабрланганлар йўқ.
Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар зудлик билан етиб борган.