Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда "20 минг доллар операцияси" барбод қилинди

Андижонда "20 минг доллар операцияси" барбод қилинди

Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби қонунбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўшни давлатга йўл олган фуқаро Ў.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида ушбу шахс қора рангли сумкаси ичидаги кўйлак орасига 20 минг АҚШ долларини устамонлик  билан яширганча олиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Аммо унинг бу найранги ўзига панд берди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 16:03 03.09.2019. Ўқилди: 1835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!