Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Андижон вилоятда газчи ушланди

Андижон вилоятда газчи ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими, “Ҳудудгаз Андижон” комплаенс хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Олтинкўлтумангаз” газчиси Х.И. фуқаро Ф.П.нинг хонадонида табиий газдан қарздорлиги бўлмаса-да, гўёки газ ҳисоблагичи носозлиги сабабли 8 млн сўм қарздорлик мавжудлигини айтиб, агар 3 млн сўм берса далолатнома расмийлаштирмасдан қарздорлигини йўқ қилиб беришини айтиб, 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 22:36 13.07.2026. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!