Чидаб бўлмас даражадаги тиш оғриғи Таиландда рус миллатига мансуб эркак томонидан содир этилган суиқасдга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Pattaya One News” хабар бермоқда.
46 ёшли саёҳатчини ўз хонасидан ўлик ҳолда у билан бир неча кундан бери гаплаша олмаган ва шу сабабли қидириб келган қизи ҳамда дўстлари топишган.
Аниқланишича, бу одам бир неча ой олдин Таиландга дам олиш учун келган ва шу хонадонда яшаган. Сўнгги бир неча кун дори-дармонлар билан даволашнинг иложи бўлмаган тиш оғриғидан азоб чеккан.
Маҳаллий милиционерлар эркакнинг тиш оғриғини сезмаслик учун ўз жонига қасд қилганини тахмин қилишмоқда.