Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Сингапур AҚШни йиқитди

Ана холос! Сингапур AҚШни йиқитди

Ҳисоботда таъкидланишича, Сингапур ва Вьетнам "савдо уруши баҳонасида ўз савдо-сотиқларидан катта фойда олишмоқда". Вьетнам рақобатбардош иқтисодиётда қатнашаётган 137 мамлакат ичида 67-ўринни эгаллаб, 10 поғона юқорилади.

Сингапур ва Вьетнамнинг юқорилашига AҚШ ёрдам берди

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида AҚШнинг Вьетнамдан импорти 36 фоизга ошди, чунки ишлаб чиқаришни Хитойдан Вьетнамга ва бошқа Жануби-шарқий Осиё мамлакатларига кўчирди.

Ҳонгконг учинчи, Нидерландия эса тўртинчи ўринда

Ҳонконг ва Нидерландия ҳам кучли бешликка кириб олди. Қизиқарли жиҳат шуки, Ҳонгконгда тинимсиз намойишлар бўлишига қарамай рақобатбардошлик бўйича иқтисодий индексда 3-ўринга кўтарилди.

Дунё иқтисодида таназзул содир бўлиши мумкин

Ҳисоботда айтилишича, савдо урушлари, рақобатбардош иқтисодиётдаги бундай ўзгаришлар халқаро инвестицияларни тўхтатиб қўяди, иқтисодий таназзуллар хавфини оширади. Бундан ташқари товарларнинг глобал етказиб бериш занжиридаги узилишлар, нархларнинг тўсатдан кўтарилишига сабаб бўлади.

Киритилди: 07:00 10.10.2019. Ўқилди: 4763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!