“Манчестер Юнайтед” ва ҳамда “Реал” клублари ўзаро футболчи алмашишлари мумкин.
“Реал” клуби Криштиану Роналдунинг нархини туширди ва уни сотишга қарши эмас. Ўз навбатида “Манчестер Юнайтед” португалиялик чарм тўп устасини қўлга киритиш иштиёқида ёнмоқда ва бунинг учун Ромелу Лукакудан воз кечишга рози.
Испан нашрларининг ёзишича, томонлар айни дамда икки футболчининг нархи ўртасидаги фарқ борасида келиша олмаяпти. “Манчестер Юнайтед” Лукакуни Роналдудан 50 млн еврога қиммат дея баҳолаётган бўлса, “Реал” ҳам Криштианунинг бельгиялик футболчидан шунча нархга қимматроқ эканлигини таъкидлаяпти. Томонлар айни дамда бу икки футболчини ўзаро алмашиш борасида музокара олиб боришмоқда.