Хитойда полиция ходими тушлик танаффуси вақтида уйланди. Бу ҳақда РЕН ТВ маҳаллий оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар бермоқда.
Aйтилишича, Хэбэй провинцияси бир дақиқага чўзилган энг қисқа тўй маросимини ўтказган. Жуфтлик эр-хотин деб эълон қилинганидан сўнг, йўл полицияси ходими дарҳол ишига қайтди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими катта ҳажмдаги тантаналар учун тўлақонли байрамни ўтказишга қодир эмаслигини тушунтирди.