Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Ҳаттоки мушук ҳам Трампни менсимади

Ана холос! Ҳаттоки мушук ҳам Трампни менсимади

Буюк Британия бош вазири Тереза Мейнинг хонадонида яшовчи Ларри лақабли мушук АҚШ президенти Доналд Трампнинг Буюк Британияга ташрифи давомида унга ҳурматсизлик кўрсатди, дея хабар берди “Мк.ру”.

Расмий суратга олиш маросими бинонинг кираверишида ўтказилганда, мушук дераза ёнида ўтириб олиб бу жараённи томоша қилган. Шу ҳолатдан сўнг Твиттерда Трамп тушган фотосурат билан Барак Обама тушган архив фотосурат солиштирилган ва кулгули изоҳ ёзиб қолдирилган пост пайдо бўлди.

Унда эса қуйидаги сўзлар ёзилган эди: “Ларри аввалги презаидентга ўзини силашга рухсат берган эди! Бу сафар эса...”. Сарлавҳа бўлса қуйидагича ёзилди "Мен ўз яқинимни танладим ..."

 

Киритилди: 21:33 05.06.2019. Ўқилди: 2098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!