Хитойнинг Taihai нашрининг ёзишича, Фуцзянь провинциясида аёл иккита фарзанд дунёга келтирган, аммо оталари бошқа-бошқа. Чақалоқлар бир-бирига ўхшамаганини кўрган эр уларни текширтирди. Буни қарангки, иккала фарзанднинг ДНКси иккита эркакка тегишли бўлиб чиқди.
Узоқ вақт аёл эрини ДНК намуналарини алмаштириб қўйганликда айблади. Аммо кейин иккинчи фарзанднинг отаси бошқа эканлиги маълум бўлди. Аёлнинг нотаниш эркак билан бир марта яқин муносабатда бўлганини, эрига хиёнат қилгани ошкор бўлди.