Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ана холос! АҚШлик йигит карантинда ўзига маҳбуба топди

Ана холос! АҚШлик йигит карантинда ўзига маҳбуба топди

Американинг Нью-Йорк шаҳридан бўлган фотограф карантин пайтида қўшниси билан учрашишнинг ғайриоддий усулини таклиф қилди. Бу ҳақда "Метро" хабар бермоқда.

28 ёшли Жереми Коен квартирасининг деразасида суратга тушаётганида қўшни уйнинг томида рақс тушаётган қизни кўриб қолди. У қизга телефон рақами ва танишишни таклиф қилиб, хабарни дрон орқали юборди. Кўп ўтмай, 24 ёшли Тори унга СМС-хабар ёзди: "Салом, бу томдан тушган қиз!"

Америкалик йигит Торини кўндирди ва масофавий учрашув тайинланди. Фотограф ўз квартирасининг балконига кичкина стол қўйди ва Торидан ҳам шундай қилишни сўради. Йигит-қиз видеоқўнғироқ қилишди ва тезда тил топишишди. Кейин Коен қиз билан юзма-юз учрашмоқчи бўлди.  Хавфсизлик чораларини бузмаслик учун у шишириладиган шаффоф шарда учрашувга келди. "Мен бу шарни иккинчи учрашувимизга жуда мос келишини билардим! - деди йигит билан, - мен уни ҳайратда қолдирдим".

Коен Тори учун бир даста гул сотиб олди ва ҳатто антисептик восита ҳам келтирди. Бироқ, шар туфайли у совғаларни бера олмади. "Биз суҳбатлаша олмадик, аммо бир-биримизга кулиб турдик", дея ҳикоя қилади йигит. "Умид қиламанки, мен у билан яна учрашаман. Тўғри, биз ҳали учинчи учрашувни келишмадик", – деб тан олди Коен.

Киритилди: 11:44 01.04.2020. Ўқилди: 2411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!