Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! АҚШда яна бир жанжал авж олмоқда

Ана холос! АҚШда яна бир жанжал авж олмоқда

АҚШда яна бир жанжал авж олмоқда. ProPublica портали энг бой америкаликларнинг солиқлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Маълум бўлишича, кўп миллиард долларлик фойда билан улар хазинага умумий қоидаларга мувофиқ бўлганидан анча кам пул тўлашган.

2014 йилдан 2018 йилгача бойликнинг умумий ўсиши 400 миллиард доллардан ошган ҳолда, миллиардерлар атиги уч ярим фоизни ёки 13 ярим миллиардни солиқ сифатида ўтказдилар.

Шу билан бирга, минимал "ставка" бўйича ўзига хос рекорд 90 ёшли Уоррен Баффет томонидан ўрнатилди. Унинг бойлиги 24 миллиард долларга ўсди ва даромади 125 миллион долларни ташкил этди.

Энди ушбу маълумот АҚШ солиқ идоралари томонидан текширилмоқда, деб хабар беради "Россия 24" телеканали.

Киритилди: 09:50 09.06.2021. Ўқилди: 4063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!