The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг топ-клубларига қўнғироқ қилиб, ёзги трансферлар ойнасида 41 ёшли Роналдуни ўз сафига қўшиб олишни таклиф қилмоқда.
Бир неча йил олдин матбуотда Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан кейин келишмовчиликлар туфайли Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзишганди. Бироқ, нуфузли Transfermarkt портали саҳифаларида Криштиану Мендеш агентлигининг мижози бўлиб қолаётгани кўрсатилган.
Амалдаги шартнома Криштиану Роналдуни "Ан-Наср" билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради.