Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё оролчаларидаги қамишзорларда режали ёқиш ишлари олиб борилмоқда.
Бунинг сабаби зараркунанда ҳашоротлар кўпайишининг олдини олиш, юқумли касалликлар тарқалишини чеклаш.
Қайд этилишича, барча ишлар мутасадди идоралар рухсати билан тўлиқ назорат остида амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан аҳолидан ваҳимага берилмаслик, ижтимоий тармоқларда эса тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралди.