Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Американинг Украинага қурол ва техника етказиб бериш ҳажми камайиб бормоқда

Американинг Украинага қурол ва техника етказиб бериш ҳажми камайиб бормоқда

Бундай хулосаларни украиналик Forbes шарҳловчиси Владимир Даценко тайёрлаган инфографикадан чиқариш мумкин.

Ушбу маълумотларга кўра, энг катта пасайиш артиллерия тизимларини таъминлашда қайд этилган. Таъминот чўққиси апрел ойида келди, июл ойидан бошлаб ҳажмларда сезиларли пасайиш кузатилди.

Эксперт Украина Қуролли кучларида зирҳли техникалар сони етарли эмаслигини қайд этади. Шунингдек, июн ойидаги кўтарилишдан сўнг вертолётлар ва узоқ масофали ракета тизимлари, жумладан, HIMARS етказиб бериш кескин камайди.

Аввалроқ Пентагон Киев сўровларига қарамай, Украинага янги HIMARS МЛРС жўнатишдан бош тортгани хабар қилинганди.

Киритилди: 13:16 14.08.2022. Ўқилди: 1785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!