Америкаликларнинг қарийб ярми АҚШнинг қайта сайланган собиқ президенти Доналд Трампнинг кадрлар сиёсатини маъқуллайди . Бу ҳақда Rasmussen Reports социологик компанияси тадқиқотининг якуний ҳисоботида маълум қилинди .
«АҚШ сайловчиларининг 50 фоизи Трампни ўз маъмуриятига одамларни ёллаш бўйича яхши ёки зўр иш қиляпти, деб баҳолайди», дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, респондентларнинг 36 фоизи, аксинча, Трамп етакчилик лавозимларига нолойиқ номзодларни танлаганини айтишган.