Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Америкаликларга питон гўштини истеъмол қилиш тавсия этилади

A A A
Америкаликларга питон гўштини истеъмол қилиш тавсия этилади

Американинг Флорида штати аҳолисига тропик мамлакатларда яшовчи йирик бўғма илон - питон гўштини ўз таомномасига қўшиш таклиф этилади. Маҳаллий ҳукумат шу йўл билан минтақадаги илонлар сонини назоратга олмоқчи, дея хабар беради CNN.

Питонлар штатнинг жанубида Эверглейдс миллий боғида жуда тез кўпая бошлади. Уларнинг популяцияси шунчалик ўсиб кетдики, у бошқа ҳайвонларга таҳдид сола бошлади.

Ҳозир олимлар илон гўштида симоб миқдорини аниқлаш бўйича изланиш олиб бормоқда. Агар гўштнинг хавфсиз эканлиги аниқланса, мутахассислар Флорида жанубидаги аҳоли учун питонларни истеъмол қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

Ҳозирча балиқ захираси ва ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича махсус комиссия маҳаллий аҳолини илонларни йўқ қилиш ҳамда уларни кўрганлиги тўғрисида маҳаллий ҳокимиятни хабардор қилишга чақирмоқда.

Киритилди: 19:09 22.12.2020. Ўқилди: 2679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда