Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Америкаликлар навбатдаги сайловда Трампга ҳам, Байденга ҳам овоз бермоқчи эмас

Америкаликлар навбатдаги сайловда Трампга ҳам, Байденга ҳам овоз бермоқчи эмас

АҚШнинг Демократик ва Республикачи партиялари тарафдорларининг катта қисми 2024 йилги президентлик сайловларида янги номзодларни кўришни исташларини айтиб, АҚШ президенти Жо Байден ва унинг собиқ ҳамкасби Дональд Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Бу CNN нашри ўтказган сўровнома натижаларида ўз аксини топди.

Сўров натижаларига кўра, демократларга овоз берган ёки уларга овоз беришга мойил бўлган америкаликларнинг 51 фоизи Байден эмас, балки партиядан янги номзод кўрсатилишини хоҳлайди. Ушбу респондентларнинг 35 фоизи Байденнинг республикачи номзодни мағлуб этиш қобилиятига шубҳа қилишини айтди ва сўралганларнинг 19 фоизи унинг ёшидан хавотирда, чунки Байден 2024 йилда 82 ёшга тўлади.

Респондентларнинг атиги 45 фоизи демократнинг сайловларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаган. Қайд этилишича, 45 ёшдан ошганлар, шунингдек, олий маълумотга эга бўлмаган сайловчилар (51 фоиз) Байден номзодини қайта кўрсатишни қўллаб-қувватлаган.

Республикачилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Трампнинг 2024 йилда номзодини қўйиш тарафдорлари ва унга қарши бўлганлар ўртасидаги овозлар деярли тенг тақсимланган: сўровнома иштирокчиларининг 50 фоизи унинг номзодини қўллаб-қувватлаган, 49 фоизи бошқа сиёсатчининг номзоди қўйилиши керак, деб ҳисоблайди.

Асосан, АҚШнинг собиқ президентини олий маълумотга эга бўлмаган оқ танли америкаликлар (60 фоиз), шунингдек, Байденнинг 2020 йилдаги ғалабасини ноқонуний деб ҳисоблайдиган америкаликлар (64 фоиз) қўллаб-қувватлайди.

Киритилди: 00:37 14.02.2022. Ўқилди: 3967 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!