Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

Америкалик эркак бир шиша сув ичиб, 100 минг доллар ютиб олди

Америкалик эркак бир шиша сув ичиб, 100 минг доллар ютиб олди

АҚШнинг Шимолий Каролина штати Пендер туманида яшовчи эркак 200 минг доллар пул ютганидан икки ярим йил ўтгач, 100 минг доллар соҳибига айланди.

Исроил Cарбажал айтдики, у ишдан кейин озиқ-овқат дўконига бир шиша сув сотиб олиш учун борган ва шу билан бирга "Ехtreme Cash" лотереясини сотиб олган. Дарҳол ютуқ натижасини текшириб кўрган ва 100 долларга бойиб кетдим деб ўйлаган. "Ютуқ анча катта экан. Лотерея менга 100 минг доллар олиб келди”, дейди у.

17 март, сешанба куни Карбахал лотерея марказига ташриф буюрди ва пул мукофотини олди. Ғолибнинг айтишича, ютган пули билан у отасининг тиббий харажатларини қоплайди ва янги автомашина сотиб олади.

 

Киритилди: 11:49 23.03.2020. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!