АҚШда май ойида энг янги B61-13 термоядровий бомбаси ишлаб чиқарилади.
Бу ҳақда Defence Daily ёзмоқда.
Ядровий хавфсизлик миллий бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс конгрессдаги тингловларда биринчи ишлаб чиқариш намуналари режалаштирилганидан деярли бир йил олдин олиниши кутилаётганини маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, бундай бомбалар билан замонавий қирувчи самолётлар ва B-21 бомбардимончи самолётини жиҳозлаш режалаштирилган.