Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Америка хусусий ҳарбий компанияси Мадурони ағдаришга тайёрланмоқда

Америка хусусий ҳарбий компанияси Мадурони ағдаришга тайёрланмоқда

Американинг Blackwater хусусий ҳарбий компанияси (АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ зобити Эрик Принс томонидан асос солинган) Венесуэла президенти Николас Мадурони ағдариш учун миллион доллар йиғди.

Бу ҳақда STV-News хабар бермоқда.

Американинг хусусий армияси бу миқдорни унинг асосчиси Эрик Принс Николас Мадурога қарши маблағ тўплаш ҳақида эълон қилганидан кейин 72 соатдан камроқ вақт ичида тўплади.

Шу билан бирга, АҚШ Сенатига Мадурони ҳибсга олганлик учун мукофот пулини 15 миллион доллардан 100 миллион долларгача оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилган.

Киритилди: 19:36 21.09.2024. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!