Европа Иттифоқи агар Европанинг АҚШга қиладиган барча экспортига 15 фоизлик тарифлар жорий этиш ҳақидаги келишувни ратификация қилмаса, энергетика инқирози авжига чиққан пайтда Америка суюлтирилган табиий газисиз (СТГ) қолиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШнинг ЕИдаги доимий вакили Эндрю Паздер баёнот берди.
У агар Европарламент келишув ратификациясини яна ортга сурса ёки ҳужжатга бирор-бир қўшимча шартлар киритишга уринса, Иттифоқни оқибатлар кутаётганидан огоҳлантирди.
«Агар улар келишувни якунига етказмасалар, энергия билан боғлиқ вазият нима бўлишини билмайман», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.