Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Алматида йўловчи автобуслар тўқнашиб кетди

A A A
Алматида йўловчи автобуслар тўқнашиб кетди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида иккита йўловчи автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида 18 киши жароҳат олди.

“Жабрланганларнинг кўпчилигига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилгани бўлса, тўрт киши касалхонага ётқизилди. Жароҳатланганларнинг тўрт нафари болалардир”, дейилади Мир24 хабарида.

Бахтсиз ҳодиса Дўстлик проспектида рўй берди. Аниқланишича, бўш келаётган автобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида йўловчилар билан келаётган бошқа автобусга бориб урилган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 12:51 23.07.2018. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар