Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (+видео)

Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (+видео)

Актёр, режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Интервью Дубай шаҳрида бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.

Нима учундир Маъмуржон Узоқов номидаги Марғилон миллий истироҳат боғидан бобомнинг номлари олиб ташланди. Бу менга жуда қаттиқ таъсир қилган. Бобомнинг номлари бўлгунга қадар жуда катта-катта дарахтлар бор эди, орқада сой бор эди, салқин боғ эди, жуда салқин эди. Кирсангиз худди Швейцарияга тушиб қолгандек бўлардингиз. Ҳозир боринг, шунақа кичкина дарахтчалар экиб қўйишган, неча йиллик катта дарахтларни чопиб, боғ файзсиз бўлиб қолган, умуман аввалги ҳолатидан ҳеч нима қолмаган.

Шу вазиятдан фойдаланиб муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга мурожаат йўлламоқчиман. У боғдан айнан нима сабабдан Маъмуржон Узоқовнинг номларини олиб ташлаб, уларнинг ўрнига Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг номи берилганини билмайман. Эркин Воҳидовдек инсонлар 100 йилда ҳам туғилмаса керак, охиратлари обод бўлсин, илоҳим, уларга ҳеч қандай хусуматим йўқ, ҳурматим чексиз.

Лекин бир нарса борки, Маъмуржон Узоқов ўша боғда қўшиқ айтиб турганида жон берганлар. Маъмуржон Узоқов Марғилонда туғилиб, Марғилонда 59 ёшларида вафот этганлар. Маъмуржон Узоқов ўша боғда жон берганларида Шукур Бурхоновнинг тиззаларига тушганлар. Маъмуржон Узоқов ўшанда қўшиқ айтиб, жон берган пайтларида шифокорлар уларга қўшиқ айтишни тақиқлаб қўйган бўлган.

Балки бу нарса бобомнинг охиратлари учун хизмат қилмас, лекин шу боғнинг бобомнинг номига қайтариб берилишини жуда хоҳлардим. Шуни илтимос қилиб қоламан.

Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султоновлар одамларнинг эсидан чиқиб кетмоқда. Санъатнинг бузилаётганини шундан билса ҳам бўлади.

Мустақиллик байрамларимиз, 1991 йилдан ҳозирга қадар Наврўз байрамларининг бирортаси ҳам Маъмуржон Узоқовнинг қўшиқларисиз ўтганини билмайман. Ҳеч бўлмаса ‘Жонон бўламан’, ‘Мустаҳзод’, ‘Суратий’ қўшиқлари, албатта, куйланади.

Бу инсонлар санъатимиз пойдевори-ку. Шу ўринда Эркин Воҳидов буюк ижодкор бўлганликларини айтиб ўтмоқчиман.

Аммажоним шу боғ учун жуда кўп ҳаракат қилдилар. Аммам – бобомнинг қизлари Зуҳра Узоқова анча ҳаракат қилдилар. Бироқ иложи бўлмади. Имкони бўлса, шу боғга бобомнинг номини қайтариб берайлик.

Ўша боғда, ўша даврларда Маъмуржон Узоқов номидаги шунақа катта фестиваллар бўлар эдики, у фестиваллар ёш истеъдодларни мақом йўналишда чиқариб берарди. Оролмирзо Сафаров, раҳматли Шуҳрат Қаюмов, Дилнура Қодиржоновалар ўша фестивалларда ном қозонган. Ҳозир у фестиваллар йўқ.

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр, продюсер

Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган.

«Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган. Алишер Узоқов ҳозирги кунда Дубай шаҳрида «Smart bolla» деб номланган халқаро IT компанияда фаолият юритмоқда.

Киритилди: 06:00 21.04.2021. Ўқилди: 12389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!