Россиянинг USM Holdings Limited компанияси эгаси, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги жорий йил бошидан бери 1,26 миллиард долларга кўпайиб, 19,7 миллиард долларга етган. Усмонов Bloomberg Billionaires Index рўйхатида 81-ўринда қайд қилинди.
Louis Vuitton бренди эгаси Бернар Арно рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Bloomberg унинг бойлигини 192,9 млрд долларга баҳолади. Илон Маск 169 млрд доллар билан иккинчи, Жефф Безос 129 млрд билан учинчи ўринда қайд этилган.