Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган шифокор хонадонига борди

Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган шифокор хонадонига борди

Жорий йилнинг 28 июнь коронавирусга чалинган 52 ёшли шифокорнинг миокард инфарктидан вафот этгани ҳақида маълум қилинган эди. Марҳумнинг қизи, врач Шаҳноза Ҳасанова Бу маълумотга эътироз билдириб, вазият билан боғлиқ барча тафсилотлар ҳақида сайтимизга интервью берди. Мазкур воқега оид материаллар кўплаб сайтларда чоп қилинди, ижтимоий тармоқлар муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шаҳноза Ҳасанованинг хабар беришича, бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов марҳум шифокорнинг хонадонида бўлиб, уй эгаларидан кўнгил сўраган. Вазир бўлиб ўтган ишлар уларни қаттиқ таъсирлантиргани, шифокор жамоаси учун оғир жудолик эканини билдириб, ҳолат батафсил ўрганилишини шахсан ўзи назоратга олиши, боқувчисини йўқотган оилани ёлғиз ташлаб қўймасликларини айтган.

Коранавирусга чалиниб, вафот этгани сабабли компенсациялар қонуний тартибда тўланиб берилишини маълум қилган.

Ўз навбатида Ш. Ҳасанова ушбу жараёнда оиласини қўллаб қувватлаган жамоатчилик, журналистлар ва блогерларга ҳам ўз раҳматини етказиб қўйишимизни илтимос қилди.

Киритилди: 11:45 01.07.2020. Ўқилди: 6168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!