Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этган

Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этган

Alibaba асосчиси, миллиардер Жек Ма Хитойни тарк этган ва қарийб ярим йилдан бери Токиода яшамоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси бир вақтлар энг бадавлат ҳисобланган хитойлик тадбиркорнинг қаерда эканлигидан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

Газетанинг таъкидлашича, Жек Ма Пекин томонидан мамлакатнинг технология сектори ва унинг энг нуфузли бизнесменларига босим давом этаётган бир пайтда Хитойни тарк этган.

Ма оиласи, шахсий ошпази ва тансоқчилари билан Японияга жўнаб кетган, дея хабар беради манбалар. Газетанинг ёзишича, тадбиркор ўзини панада тутмоқда, Токиодаги хусусий клубларга боради, ашаддий коллекционерга айланган ва вақт ўтказиш учун акварелда расм чизишни бошлаган. Нашр маълумотларига кўра, Ма Токиодаги иссиқ булоқлар ва тоғ-чанғи курортларига ташриф буюради, мунтазам равишда АҚШ ва Исроилга саёҳат қилади.

Киритилди: 07:49 30.11.2022. Ўқилди: 2834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!