Алеппода Сурия армияси ва Сурия демократик кучлари (SDF) жангарилари ўртасида кенг кўламли тўқнашувлар давом этмоқда.
Al Jazeera телеканали хабарига кўра, тўқнашувлар SDF кучларини Сурия армиясига интеграция қилиш бўйича юқори даражадаги музокаралар чоғида бўлиб ўтмоқда, бу музокараларнинг охирги муддати яқинлашмоқда.
Жангарилар Алеппонинг Шайхон ва Лаирмун туманлари яқинида Сурия хавфсизлик кучларининг позицияларига ҳужум уюштираётгани Газиантеп-Ҳалаб йўлининг ёпилишига олиб келгани хабар қилинмоқда.
Сурия телеканали маълумотларига кўра, SDF томонидан турар-жойларни ўққа тутиши натижасида камида икки тинч аҳоли ҳалок бўлган, 10 нафари яраланган.
Сурия Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, жангариларнинг ҳужуми оқибатида икки нафар хавфсизлик кучлари яралангани ҳақида хабар берди.
"Бугун кечқурун Алеппонинг Шайх Мақсуд ва Ашрафия ҳудудларида жойлашган SDF кучлари қўшма назорат пунктларида жойлашган ички хавфсизлик кучларига хоин ҳужум уюштирди", — дейилади вазирлик баёнотида.