Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев мамлакатда бошланган иқтисодий ўсишни изчил давом эттириш учун Садир Жапаровга яна бир президентлик муддати бериш ғоясини илгари сурди.
Унинг таъкидлашича, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва иқтисодий тараққиёт натижаларини мустаҳкамлаш учун камида 8–10 йил вақт талаб этилади. Акаевнинг фикрича, ушбу давр мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни барқарорлаштириш ва узоқ муддатли ривожланишни таъминлашга хизмат қилиши мумкин.