Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Ажрим учун яраштириш муддати бир йилгача узайтирилиши мумкин

Ажрим учун яраштириш муддати бир йилгача узайтирилиши мумкин

Никоҳ ва оила муносабатларини янада тартибга солиш, оилани сақлаб қолиш ҳамда болалар ҳуқуқларини кучлироқ ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжатга кўра, амалдаги тартибда суд томонидан белгиланадиган яраштириш муддатини 6 ойдан 1 йилгача узайтириш таклиф этилмоқда. Бу эса ажрим қарорини қабул қилишдан олдин оилани сақлаб қолиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида никоҳ шартномаси шартларини эркин танлаш имкониятларини кенгайтириш, идоралараро электрон ҳамкорликни жорий этиш ҳам назарда тутилган. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари орқали никоҳни бекор қилишда оиланинг ҳақиқий ҳолатини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланмоқда.

Лойиҳада яна бир муҳим янгилик — вояга етмаган болалар учун алимент миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги белгилаш таклиф қилинмоқда. Шу билан бирга, алимент тўловлари бола номига очилган банк ҳисобварағида жамланиши ва унинг сарфланиши устидан назорат кучайтирилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, никоҳдан ажратилгандан сўнг болаларнинг қайси ота-она билан яшаши, уларнинг манфаатларини устувор таъминлаш, шунингдек, алоҳида яшаётган ота-онанинг фарзанд билан мулоқот тартибини белгилаш каби масалаларга ҳам аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!