Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ажабо! Қўл-оёқлари одамникига ўхшаган ғалати жонзот

Ажабо! Қўл-оёқлари одамникига ўхшаган ғалати жонзот

Ижтимоий тармоқларда антиқа ҳайвон акс этган видео тарқалди. Фойдаланувчилар жонзотнинг узун қўл-оёқлари “одам қўллари”га ўхшаш эканлигини айтишмоқда.

The Daily Star ёзишича, АҚШнинг Боулдер-Сити шаҳрида истиқомат қилувчи аёл томонида видеоролик TikTok видео тармоғига жойлаштирилди. 

​Аёл АҚШ ҳарбий махфий базаси - “Зона 51” яқинида бу ғалати ҳайвонга дуч келгани ҳақида изоҳ ёзган. Ҳукумат база мавжудлигини 2013 йилда тан олганди.   

Тош устида ўтирган жонзот калтакесакка ўхшайди. Ҳайвоннинг узун қўл-оёқлари фойдаланувчиларни ҳайратга солди.

Бир ҳафтада видео 2,9 миллион марта томоша қилиниб, 590 мингдан ортиқ лайк тўплади. Фойдаланувчилар ўз изоҳларида ҳайвон ҳақида турли фикрларни билдиришмоқда. Баъзилар “у ўйинчоқ бўлиши мумкин”, деган изоҳ ҳам ёзишди.

Киритилди: 09:40 14.07.2020. Ўқилди: 7431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!