Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Агар Россия Украинага бостириб кирмаганида Украина Беларусга ҳужум қиларди — Лукашенко

Агар Россия Украинага бостириб кирмаганида Украина Беларусга ҳужум қиларди — Лукашенко

Беларус етакчиси Александр Лукашенко Украина Беларусга ҳужум қилишга ҳозирлик кўрганини ва агар Россиянинг операцияси бўлмаганида буни амалга ошириши мумкин эди, деб даъво қилмоқда. Бу ҳақда Лукашенко бугун Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Бундан ташқари, Беларус раҳбари россиялик ҳамкасбига Украинанинг Беларусга ҳужум қилиш режаларини очиб берувчи хариталарни олиб келганини айтди, деб ёзади РИА Новости.

Шу билан бирга, Лукашенко Москвада ЕОИИ ва КХШТ форматида учрашишни ва Россия Федерациясининг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси туфайли Ғарб давлатлари томонидан Россия ва Беларусга нисбатан жорий қилинган санкциялар остида қандай яшашни муҳокама қилишни таклиф қилди.

Умуман олганда, Беларус раҳбари Украинадаги вазият билан боғлиқ ҳолда Путин билан доимий алоқада эканлигини очиқ айтди.

Киритилди: 17:46 11.03.2022. Ўқилди: 4059 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!