Watson Institute маълумотларига кўра, 14 та йирик компания ушбу маблағнинг 40 фоизини олган. Fluor Corporation инжиниринг ва қурилиш компанияси катта фарқ билан етакчи бўлиб турибди (13,5 млрд $).
DynCorp International — 8,3 миллиард доллар (ер ва ҳаво ускуналарини ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш, ўқитиш, шу жумладан разведка билан ишлаш бўйича).
KBR, Inc — 3,6 млрд доллар (қурилиш, шу жумладан инфратузилма ва нефт-кимё объектлари бўйича).
Red Star Enterprises — 3,2 миллиард доллар (ёқилғи таъминоти бўйича).
Шу билан бирга, бир қатор бюджет маблағларини олувчилар ҳалигача аниқланмаган.