Толибон Афғонистонда презервативлар ва контрацептив таблеткалар каби туғилишни назорат қилиш воситаларига қарши чекловларни кучайтиргани хабар қилинди.
Маълумотларга кўра, Афғонистон ҳудудида мазкур воситаларга қарши кураш бошланган бўлиб, айрим тиббий муассасалар фаолияти ҳам чекланмоқда.
Жумладан, Ҳирот вилоятида туғруқхоналарнинг айрим бўлимлари ёпилаётгани ва тиббий ёрдамга кириш имкониятлари қисқариб бораётгани айтилмоқда.
Экспертлар таъкидлашича, Афғонистон аллақачон Осиёда туғруқ пайтида оналар ўлими юқори бўлган давлатлардан бири ҳисобланади ва бу чекловлар вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.