Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг 2025 йил рамзий жамоасига киритилди!

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг 2025 йил рамзий жамоасига киритилди!

​Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўтган йил якунларига кўра ОФК ҳудудининг энг кучли футболчиларидан иборат таркибни тақдим этди.

Биз учун қувонарли жиҳати, ушбу нуфузли жамоадан ҳамюртимиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди!

​Таркиб билан танишинг:
​Дарвозабон: Сион Сузуки (Япония)
Ҳимоячилар: Рео Хатате (Япония), Ким Мин Жэ (Жанубий Корея), Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)
Ярим ҳимоячилар: Кан-Ин Ли (Жанубий Корея), Моҳамед Канно (Саудия Арабистони), Кайшу Сано (Япония), Рицу Доан (Япония)
Ҳужумчилар: Салим Ал-Давсари (Саудия Арабистони), Сон Хёнг Мин (Жанубий Корея), Такефуса Кубо (Япония)

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг 2025 йил рамзий жамоасига киритилди!

Киритилди: Бугун 14:18. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!