Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолияти давомида ўзига қарши ўйнаган энг ноқулай ҳужумчи ҳақидаги саволга кутилмаган жавоб қайтарди.
Setanta Sports телеканалига берган интервьюсида ҳимоячидан ҳозиргача майдонда тўқнаш келган ҳужумчилари орасида энг қийини ким бўлгани ҳақида сўрашди. Ҳусанов эса қисқагина қилиб: «Эслай олмайман!» — дея жавоб берди.