АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ҳамда профилактика маркази антиқа, шунинг билан бирга ҳайратланарли статистик маълумотни чоп эттирди. Айтилишича, Америкада стоматолог шифокорларнинг ўлими сони кўпайиб боряпти. Статистик ахборотда қайд этилишича, биргина Виржиниянинг ўзида 2017 йилда 9 та тиш шифокори вафот этган. Барчасининг ўлимига эса идеопатик легик фиброз сабабчи бўлган.
Бу хасталик ўта камёб касалликлар сирасига киради. Ушбу дардга чалинган бемор ўпкасининг деворлари қалинлашади ва марказий нафас олиш аъзосида ўз-ўзидан чандиқлар пайдо бўла бошлайди. Натижада нафас олиш ҳамда нафас чиқариш борган сари қийинлашади.
Статистикада берилган маълумотларга кўра, ўпка фиброзига чалинган инсонлар узоғи билан беш йил умр кўришлари мумкин экан. Ҳозирда эса шифокорларнинг айни нима сабабли вафот этаётганлигини айтиш қийин. Балки, бу ҳолат заҳарли бирорта модда билан боғлиқдир. Айтилишича, айни шу модда тиш шифокорлари ишлатадиган баъзи пломблар таркибида бўлиши мумкин.
Шифокор Рандалл Неттнинг таъкидлашича, ўлган беморлар (барчаси эркаклар) ҳақиқатда қандайдир жуда хавфли модда билан ишлаганлар. Аммо айнан қандай моддалиги сир бўлиб турибди. Нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида эса шифокорларга жуда эҳтиёткорона фаолият олиб боришлари маслаҳат берилмоқда.