Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

А Серия. Шомуродовнинг дубли «Кальяри»га ғалаба келтирди

А Серия. Шомуродовнинг дубли «Кальяри»га ғалаба келтирди

Италия чемпионати 28-тур учрашувида "Кальяри" "Салернитана"ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда мезбонлар Лападула ва Гаэтано киритган голлар эвазига ишончли ҳисобда танаффусга йўл олди - 2:0.

Иккинчи бўлим бошида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. У 51-дақиқада таблодаги натижани йирик кўринишга келтирди - 3:0. Шундан сўнг, рақиблар 3 дақиқа ичида иккита гол уриб, орадаги фарқни 1 тагача қисқартирди, аммо ҳамюртимиз 76-дақиқада яна гол уриб, якуний натижани ўрнатди.

Кальяри – Салернитана 4:2
9 март, 19.00, «Сарденья»
Голлар: 1:0 – 12 Лападула, 2:0 – 40 Гаэтано, 3:0 – 51 Шомуродов, 3:1 – 56 Кастанос, 3:2 – 58 Маджоре, 4:2 – 76 Шомуродов.
Кальяри – Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Ветеска, Нандес (Виола, 66), Янкто (Ацци, 66), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Шомуродов, 46), Лападула (Ористанио, 66).
Салернитана – Очоа, Дзаноли (Самбия, 74), Фасио, Манолас (Пирола, 46), Брадарич, Башич, Кандрева, Кастанос, Кулибали (Гомис, 74), Маджоре, Тшауна, Вейсман (Нванкво, 65).
Огоҳлантиришлар: Ауджелло (70), Кастанос (73), Самбия (85).

Киритилди: 21:29 09.03.2024. Ўқилди: 1699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!