Россия президенти Владимир Путин канадалик журналистнинг тўққиз ёшли қизи берган АҚШ президенти Жо Байден билан учрашув нега муҳим эканлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
Путиннинг таъкидлашича, саммит сайёрамиз хавфсизлиги учун зарур. Унинг сўзларига кўра, "катталар" "чекланиши керак бўлган даҳшатли қуроллар" ҳақидаги саволларни муҳокама қилишмоқда.
"Катталар, икки мамлакат раҳбарлари, энг йирик ядровий давлатлар, бу дунёни сайёрамизнинг барча аҳолиси учун хавфсиз, ишончли ва фаровон уйга айлантириш учун йиғилишмоқда", деб жавоб қилди Путин.