Сирдарё вилояти Боёвут тумани «Миришкор» маҳалласидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Баҳром бобо Ёмонқулов бугун, 9 май куни 97 ёшида вафот этди.
У 1924 йил 10 май куни дунёга келган.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қаторида Баҳром бобонинг ҳам яқинда ҳолидан хабар олиниб, Президент табриги етказилгани маълум қилинган.
«Aniq.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.