Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилинганлиги аниқланди

872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан “Қорақалпоқагрокимёҳимоя” АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, жамиятнинг Беруний тумани филиали мансабдор шахслари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, “Марказий” минерал ўғитлари тарқатиш шаҳобчасига кирим қилиниб, ўзларига ишониб топширилган қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитларини ўз манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:36 11.02.2021. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!