Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

+87. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошмоқда

+87. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошмоқда

2020 йил 30 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8385 (+87) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 72 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 5569 (+73) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 2791 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 

Киритилди: 17:01 30.06.2020. Ўқилди: 5255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!