Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

48 соат ичида 60 та стратегик нишон ва 500 та объектга зарба берилди

48 соат ичида 60 та стратегик нишон ва 500 та объектга зарба берилди

Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.

Бу ҳақда 2 март куни Tasnim News Agency хабар берди. Баёнотга кўра, зарбаларнинг 11-тўлқини доирасида АҚШ разведка марказлари, ҳарбий омборлар ва Исроил ҳарбий-саноат комплекси нишонга олинган.

ИИҚК таъкидлашича, сўнгги икки кунда 700 дан ортиқ дрон ва юзлаб ракеталар қўлланилган. Баёнотда Эрон қуролли кучлари «тажовузкорларга қарши курашда янги стандарт ўрнатгани» айтилган.

Мустақил манбалар томонидан ушбу маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаган.

Киритилди: 22:21 02.03.2026. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!