Электр энергиясидаги йўқотишлар юқори бўлган ҳудудлар бўйича 44 та туман (шаҳар) электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
📊 Хусусан:
— Андижон — 14 та;
— Жиззах — 7 та;
— Самарқанд — 10 та;
— Қашқадарё — 4 та;
— Сирдарё, Тошкент ва Фарғона — 2 тадан.
Шунингдек, газ таъминотидаги жиддий камчиликлар сабаб “Ҳудудгаз Хоразм” филиали раҳбарини ҳам ишдан олиш топширилди.