Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

4 500 000 сўм билан қўлга тушган шифокорга ҳукм ўқилди

4 500 000 сўм билан қўлга тушган шифокорга ҳукм ўқилди

Фарҳод Қодиров (исми-фамилиялар ўзгартирилган) шифокор: дермотолог. Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ишлайди. У  фуқароларни муддатли ҳарбий хизматни ўташини ташкил қилиш юзасидан тузилган тиббий комиссияси аъзоси ҳам ҳисобланади.  Илло кимнидир  муддатли ҳарбий хизматга юбориш масаласида бирор-бир ваколатга эга эмас.

Шунга қарамай  фуқаро С. Алиевнинг ўғли Б. Рўзиевни бир йиллик муддатли ҳарбий хизматни ўташга юбориш масаласини мансабдор шахслари орқали «ҳал қилиб бериш»ни зиммасига олади.  Ўз-ўзидан эмас, албатта. «Хизматини»   4 500 000 сўмга баҳолади.

Бу нархга юзаки рози бўлган ота тўғри тегишли органга мурожаат қилди:  аҳвол шунақа, нима қиласизлар?

Тегишли орган ходимлари қонун нимани кўрсатса, шуни қилди: шифокор тўрт ярим миллион сўм билан қўлга олинди.

Жазо?

Ҳар тугул, шифокор панжара ортига  жўнатилмади. Унга нисбатан тайинланган жарима жазоси (энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз беш баравари миқдорида!) тегишли хулоса чиқариш учун етарлидай.

Киритилди: 16:03 07.06.2019. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!