Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

372 МИЛЛИОН СЎМ ҚАРЗ: Equinox аукционда "эгасини кутади"

372 МИЛЛИОН СЎМ ҚАРЗ: Equinox аукционда "эгасини кутади"

Кредит қарзини тўламаслик оқибатида Equinox энди эгасини эмас, аукцион харидорини кутади!

Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Х.Х.дан «Infin Bank» фойдасига 372 миллион сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган Equinox русумли автотранспорт воситаси хатланди ва электрон аукцион савдоларига чиқарилди.

Қонун талаби аниқ: қарз ихтиёрий тартибда тўланмаса, гаровдаги мол-мулк мажбурий тартибда реализация қилинади.

Бир қарор, бир кечикиш — ва автомобил аукционда. Қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш эса бундай оқибатларнинг олдини олади.

Киритилди: 15:32 02.07.2026. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!