Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

300 000 сўм пора! Пешкўлик эркакка жазо тайинланди

300 000 сўм пора! Пешкўлик эркакка жазо тайинланди

2020 йил 8 май куни жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди (раислик қилувчи Ф.М.Икрамов) томонидан судланувчи Қаноев Шерзод Жалоловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 211-моддаси 1-қисми билан ҳукм ўқилди.

Иш тафсилотлари кўра, Ш.Қаноев 2020 йил 10 март куни соат 17:00 да Шофиркон туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори Ходжаев Муҳаммад Махмудовичнинг хизмат хонасига бориб, 2020 йил 02 март куни вилоят ИИБ ЙПХ инспектори Ф.Мардонов томонидан вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 80Z 247 LA бўлган автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб 300.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Суд, судланувчи Ш.Қаноевга жазо тури ва миқдорини тайинлашда унинг ҳаракатидаги жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларни эътиборга олиб, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, унинг қилмишини жазога сазовор ва уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган тўхтамга келиб, судланувчи Қаноев Шерзод Жалоловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 211-моддаси 1-қисми билан жарима жазоси тайинлаб, пора предмети ҳисобланган 300.000 сўм давлат фойдасига ўтказилди.

Ф. Икрамов, Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди раиси                                                 

Киритилди: 14:16 27.05.2020. Ўқилди: 2522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!