Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 15 923 нафар талаба битирган.
✅ Битирувчилар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
таълим – 3 281 нафар
муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 761 нафар
санъат ва гуманитар фанлар – 2 585 нафар
табиий фанлар, математика ва статистика – 1 791 нафар
бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 616 нафар
ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 1 245 нафар
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 798 нафар
қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 771 нафар
ахборот-коммуникасия технологиялари – 605 нафар
хизматлар – 470 нафар.