Европа томонидан Украинани молиялаштириш 2027 йилга келиб тўхтаб қолиши мумкин, деб ёзади AgoraVox.
«2027 йилга бориб вазият ўзгариши мумкин: Украина бюджетини озиқлантираётган Европа молиявий оқими тўлиб оқаётган дарёдан қуриб бораётган сойга айланиш хавфи остида қолмоқда», — дейилади нашр мақоласида.
Аниқлик киритилишича, Европанинг Украинани молиялаштириши ЕИнинг бир қатор мамлакатларида ҳокимиятнинг эҳтимолий ўзгариши сабабли камайиши мумкин.