🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь ойида турли русумдаги 22 099 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 минг донага ошган.
📊 Улар русумлар бўйича қуйидагича:
Cobalt – 6 993 дона;
Damas – 3 628 дона;
KIA – 2 298 дона;
Onix – 1 974 дона;
Tracker – 1 900 дона;
BYD – 1 352 дона;
Haval – 1 135 дона;
Chery – 757 дона;
Maxсус енгил автомобиллар – 2 062 дона.